17:08 / 03.08.2017
7721

Хитой ОАВ Трампни твиттер орқали сиёсат юритишни тўхтатишга чақирди

Хитой ОАВ АҚШ президенти Дональд Трампни твиттердаги ўз саҳифаси орқали халқаро сиёсат юритишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда CNN телеканали Хитойнинг Синьхуа агентлигида эълон қилинган материалга асосан хабар бермоқда.

«Трампга твиттерда ёзиш ёқади, бироқ ҳис-туйғуларнинг бу тарзда ифодаланиши Корея ярим оролидаги ядро муаммоларини ҳал этишда ёрдам бермайди», - дейилади материалда.

Шунингдек, агентликнинг таъкидлашича, Хитойни Шимолий Корея томонидан янги ракета учирилганида айблаш иррационалдир.

«Хитойда муаммога ечим топиши мумкин бўлган сеҳрли таёқча мавжуд эмас», - дейилади мақолада.

Қайд этилишича, мақола Трамп Хитойдан жуда дарғазаб экани ҳақида қатор твитлар ёзганидан сўнг пайдо бўлган. АҚШ президентининг фикрича, ХХР Шимолий Корея ракета ва ядро дастурини тўхтатиш учун керакли чораларни кўрмаган.

Аввалроқ Хитой Корея ярим оролидаги вазиятга АҚШ ва КХДР масъул экани ҳақида маълум қилганди.

Top