Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалида Туркия ҳарбий лагери очилмоқда
Сомали Мудофаа вазири келаси ойда мамлакат пойтахти Могадишо шаҳрида Туркиянинг ҳарбий тайёргарлик лагери очилишини эълон қилди. Абдурашид Абдуллоҳий Муҳаммаднинг айтишича, икки йил мобайнида қурилиши давом этаётган лагерь жорий йилнинг сентябрь ойида расман очиб берилади.
"Биз аскарларимизнинг юқори малакага эга бўлиши ва армия кучларини синовдан ўтказиш учун лагерда тайёргарликдан ўтишидан хурсандмиз”, - дейди у.
Шунингдек, Могадишода учта турк ҳарбий комплекслари, жумладан, ҳарбий мактаб ҳам бўлиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, 200 нафар турк ҳарбий мутахассиси Сомалига ташриф буюриши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:30 / 31.12.2025
Трамп дунёдаги эҳтимолий «энг ёмон» давлатни айтди
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
14:56 / 14.03.2025