Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:18 / 04.08.2017
9340
1 дақиқада ўқилади
Трамп президентлиги давомидаги илк таътилга кетмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп 4 августдан Нью-Жерси штатидаги ўзига тегишли гольф-клубга таътилга жўнайди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентилиги хабар бермоқда.
Трампнинг таътили 17 кун давом этиши кутилмоқда. Бу таътил у президент бўлгандан кейинги биринчиси бўлади.
Ахборот агентилиги маълумотларига кўра, Трамп таътилда бўлганда Оқ уйнинг ғарбий қисмида 27 йилдан бери алмаштирилмаган ҳолда ишлатиб келинаётган иситиш ва ҳавони совитиш тизими ўзгартирилади.