Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Киев АҚШнинг Javelin ракеталарини олиши мумкин
Фото: Flickr
Пентагон Оқ уйга Россиянинг тажовузига қарши курашда ёрдам сифатида Украинага замонавий қурол-аслаҳа, жумладан танкларга қарши Javelin ракеталарини тақдим қилишни расман тавсия қилди.
Бу ҳақда АҚШ ҳукуматидаги учта манбага иқтибос келтирган ҳолда NBC телеканали хабар бермоқда.
"Мансабдор шахслар эҳтимолий ёрдам пакети тахминий нархи 50 млн доллар бўлган Javelin танкларга қарши ракеталарини ўз ичига олишини айтдилар", деб айтилган хабарда.
"Бу тўғри қарордир ва мен бунинг барчасида мудофаа вазири Мэттиснинг қўлини кўрмоқдаман", деб айтган НАТОнинг Европадаги кучларининг собиқ қўмондони Жеймс Ставридис NBC’га берган изоҳида.
Унинг фикрича, Javelin "россиялик агрессорларни" ушлаб турувчи восита бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга барча уч манба Оқ уй бу масала бўйича ҳали якуний қарорга келмаганини, бироқ Пентагон бу қадамни қўллаб-қувватлашини айтган.
Мавзуга оид
18:18
Уруш хавфи кучаяётган бир пайтда АҚШ ва Эрон ядровий музокаралари бошланди
17:31
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
13:21
Рубио АҚШ–Венгрия муносабатларида “олтин давр” бошланганини айтди
11:15