18:03 / 07.08.2017
5019

Мобиль қурилмалардаги ўйинлар қандай қилиб ўзига жалб қилмоқда?

Мобиль қурилмадаги «Самолар жанги: Қаҳрамонлар фазоси» (Star Wars: Galaxy of Heros) ўйини гаджет фойдаланувчисига уни ўйинга қайтишга чорлаб бир неча бора хабарлар юборади. Бу тактика иш бермоқда. Ўйинчи мобиль иловани ўрнатган биринчи олти ой давомида кунига ўртача 162 дақиқани айнан шу ўйинда ўтказмоқда. Electronic Arts Inc. EA'нинг маълумотига кўра, одатда инсонлар уяли алоқа воситасидаги ўйин билан 45 дақиқа машғул бўлади.

Электрон бозордаги кўплаб иловалар бепул бўлганлиги учун ишлаб чиқарувчилар маҳсулотининг доимий ривожланиб боришига ҳам эътибор қаратади. Фойдаланувчиларни чақириқ-хабарлар, эслатма, бонус мукофотлари билан рағбатлантирган ҳолда, яна ўйинга қайтишга ундайди. Benchmark Co. технологик масалалар бўйича таҳлилчисининг айтишича, қанчалик ўйинга мойиллик юқори бўлса, ўйинчи шунчалик кармонидаги пулларни аямай сарфлайди.

Мутахассисларнинг фикрича, ўйинчилар янги иловани юклаб олганидан 16 соат ўтиб биринчи 2 долларини сарф этиши мумкин.

Top