Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўзгарди
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») собиқ директори Актам Ҳайитов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбар бўлди. Бу ҳақда «Кун.uz» манбаси хабар берди.
Актам Ҳайитов бу лавозимда бироз олдинроқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис бўлиб кетган Азиз Абдуҳакимов ўрнини эгаллаган.
Актам Ҳайитов 2010 йил мартидан 2014 йил июлигача Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири бўлиб ишлаганди (Мазкур вазирлик 2016 йил февраль ойида Меҳнат вазирлигига , жорий йилнинг май ойида эса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўзгартирилган).
Ҳайитов 2014 йил сентябридан «Биокимё» акциядорлик жамиятида иқтисодиёт ва режалаштириш бўйича директор бўлганди. У 2016 йилнинг кузидан буён Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») бош директори сифатида иш бошлаганди. Энди у яна Меҳнат вазирлигига қайтди.
Мавзуга оид
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
10:00 / 23.11.2025
Чангга қарши сафарбарлик ва ИИББда ин қурган талончилар — ҳафта дайжести
12:47 / 19.11.2025