Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Россия менга қарши курашга анчагина пул сарфлаган
Фото: rt.com
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси вақтида Россия билан тил бириктирмагани ҳақида навбатдаги марта айтиб ўтди ва Россия унга қарши курашга “анчагина пул” сарфлаганини қўшимча қилди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.
“Биз ва Россия ўртасида махфий келишув бўлмаган. Аслида акси бўлган. Россия менга қарши курашга анчагина пул сарфлаган”, деб айтди Трамп.
Трампнинг айтишича, Москвага «АҚШ янги маъмуриятининг ўз армиясини кучайтиришга уринишлари ёқмайди”.
Аввалроқ Трамп унинг сайловолди штабининг Россия билан эҳтимолий алоқаларини тергов қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллерни ўз лавозимидан бўшатиш ҳақида умуман ўйламаганини айтганди.
Мавзуга оид
13:54
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
11:33
The Atlantic: Украина, эҳтимол, Донбассни Россияга беришга тайёр
09:33
Украина НАТО диққат марказида: 35 млрд ёрдам ва ҳаво ҳужумидан мудофаа инқирози
23:24 / 12.02.2026