Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқ шаҳри тўртлиги ишдан кетди
Фото: kun.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни жойларда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар бориши билан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига боргани хабар қилинган эди. Президент шаҳарда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шаҳар фаоллари билан ўтказилган йиғилишда сўзга чиққан давлат раҳбари шаҳардаги ҳолатдан умуман қониқмаганини айтар экан, қатор камчиликларни қайд этди. Мирзиёевнинг таъкидлашича, Олмалиқ шаҳри намунасида шаҳар ва туманларнинг раҳбар тўртликлари (ҳоким, прокурор, ички ишлар, солиқ идораси раҳбарлари) ўз ҳудудларини тўрт қисмга бўлган ҳолда аҳоли билан бирга истиқомат қилишини, аҳолида электр энергияси бўлмаса, улар ҳам шу шароитда яшашини, йўл бўлмаса, йўлсиз жойда яшашини, фуқаролар қандай шароитларда истиқомат қилса, шундан хабардор бўлишлари бўйича чоралар кўрилишини таъкидлади.
Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар идораси раҳбари ва солиқ бошқармаси бошлиғи ишдан олинган.
Мавзуга оид
12:11 / 18.09.2025
Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025