Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида вояга етмаган босқинчилар ушланди
Архив фото
2017 йилнинг 7 август куни тахминан соат 23:50 ларда уч нафар номаълум шахс босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Сергели тумани ҳудудида фуқаро Суръат Валиевнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, унинг соғлиги ва хаёти учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, бўйнига арқон ташлаб, пичоқ билан қўрқитиб, мол-мулкини уларга беришини талаб қилишган, бироқ С.Валиев уларга қаршилик кўрсатиб, автомашина салонидан тушиб кетган, шунда талончилар ҳам жиноят содир этилган жойдан яширинганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а” ва “в” бандлари (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Александр Пак ва вояга етмаган Ян Калан, Роман Шепелевлар содир этганликлари аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.
Мавзуга оид
11:23 / 14.01.2026
Махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида экологик рейд ўтказди
12:14 / 18.11.2025
Сергели туманида Салар канали устидан янги кўприк қурилади
12:21 / 31.10.2025
Сергелида Damas ва Spark тўқнашди: бир йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди
09:01 / 13.10.2025