Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зидан ўзига хос рекорд ўрнатди
«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «қаймоқранглиларнинг» «Барселона» билан «Камп Ноу»да кечган илк уч учрашувнинг биронтасида мағлубиятга учрамаган илк устозига айланди.
«Реал» 2015/16 йилги мавсумда «Камп Ноу»да Испания чемпионати доирасида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган мавсумда «қаймоқранглилар» Примера доирасида кўк-анорранглилар билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган. Янги мавсумнинг илк ўйинида эса мадридликлар Испания суперкубоги учун дастлабки баҳсда меҳмонда 3:1 ҳисобида устун келди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» 2017/18 йилги мавсумнинг 36-турида «Камп Ноу»да ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 2018 йилнинг 6 май кунига режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:03 / 15.09.2025
Швециялик Дюплантис лангарчўп билан сакрашда жаҳон рекордини янгилади
01:24 / 19.08.2025
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар Гиннес рекордини янгилади – вазирлик
21:54 / 31.07.2025
Венециядан Парижгача бўлган узунликдаги мега-яшин дунёдаги энг каттаси деб тан олинди
18:27 / 22.07.2025