10:45 / 15.08.2017
5113

Intel бош директори Оқ уйдаги саноат кенгашини тарк этди

Intel компанияси бош директори Брайан Крзаничнинг маълум қилишича, у Америка саноат кенгаши – Оқ уй ҳузуридаги маслаҳат кенгашини тарк этмоқда. У бу ҳақда ўз блогида ёзган.

Крзаничнинг сўзларига кўра, унинг кетиши мамлакатдаги кескин сиёсий вазият билан боғлиқ. Бунинг натижасида саноат ишлаб чиқарилиши ҳажми пасайиши мумкин.

«Мен истеъфога чиқдим, сабаби муваффақиятга эришмоқчиман. Вашингтондаги кўплар бу вақт ичида, афтидан, ўзларининг фикрига қўшилмайдиганларга ҳужум қилишдан кўпроқ манфаатдор», - дея ёзган Intel раҳбари.

Top