Ўта хавфли 7 дарё: уларга иккинчи марта тушмаслигингиз аниқ!
Инсон ҳавосиз яшай олмагани каби сувсиз ҳам ҳалок бўлади. Шунинг учун ҳам дарёлар сайёрамизнинг сув артериялари номини олган, биз имкон қадар уларни асрашга ҳаракат қиламиз. Бироқ табиат ҳар доим ҳам инсониятнинг қайғуси билан ҳисоблашиб ўтирмайди. Дунёнинг энг йирик дарёлари бир вақтнинг ўзида қутқарувчидан шафқатсиз қотилга айланиши мумкин, шу боис уларнинг ёнида доим эҳтиёт бўлган яхши. Don'tPanic энг хавфли дарёларга оид маълумоти билан бўлишди.
Амазонка
Бу ерда чўмилиш - ўзингизни йўлбарс исканжасига отиш билан баробар. Амазонка сувлари жуда маккор, маҳаллий балиқлар эса инсонни даҳшатга тушириши аниқ. Бир ҳаракат билан одамларни иккига бўлиб ташлашга қодир анакондалар, улкан илонларни-ку гапирмаса ҳам бўлади!
Керн дарёси
Калифорниядаги бу дарё экстремал ҳордиқни хуш кўрувчи кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. Кўпчилик бу сув ҳавзасининг тубида мангуга қолиб кетади... 2014 йилда 9 боладан иборат гуруҳ катталар ҳамроҳлигида бу ерга келиб, сувга ғарқ бўлган. 2017 йилда эса дарё саккиз кишини ўз домига тортди.
Нигер
4180 км узунликка эга бу дарё қирғоқларидан тошиб кетганида атрофдаги ҳамма нарса вайрон бўлади. Шаҳарни ювиб кетади, қишлоқ хўжалик ерлари эса чириган ботқоққа айланади. 2010 йилда рўй берган сув тошқинидан кейин миллионлаб африкаликлар очликдан ҳалок бўлишган.
Меконг
Меконгнинг узунлиги - 4350 км. Бу дарё Хитой, Лаос, Камбожа, Вьетнам, Бирма ва Таиланд орқали оқиб ўтади. Бутун дарё бўйлаб хавфли сиам тимсоҳлари сузиб юради. Меконгда тез-тез сув тошқинлари кузатилади: энг охиргиси 2000 йилда бўлиб, 130 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Конго
Биласизми, маҳаллий қабилалар Конгони қандай аташади? Зулмат юраги! Ёввойи оқим ва дарё учун мислсиз чуқурликка эга бўлгани туфайли бу ерда навигация қилиб бўлмайди. Дарёнинг чуқурлиги баъзи жойлардаги 220 метрга етади.
Қизил дарё
Дарё Американинг бир неча жанубий штатларини кесиб ўтади. Бу ернинг оқими жуда хавфли. Қизил дарёнинг сувида чўмилишни истаган одам кутилмаганда пайдо бўладиган "ўрамалар" билан учрашишга тайёр туриши керак: бундай "ўрамалар" бир неча сонияда сизни дарёнинг туб-тубига тортиб кетиши ҳеч гап эмас.
Хуан Хэ
Узунлиги бўйича Осиёда учинчи ўринда турувчи Хуан Хэ дунёнинг энг хавфли ва вайронкор дарёларидан бири ҳисобланади. Хуан Хэнинг иккинчи номи - Қайғу дарёси. У сўнгги 10 йилда ўз йўналишини 26 марта ўзгартирган, бу эса 1500 сув тошқинини келтириб чиқарган. Натижада бир неча миллион киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
10:26 / 17.03.2023
9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди
10:14 / 13.01.2023
Хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотлар мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилади
10:43 / 04.01.2023
Йирик ширкатлар Россия ва Украинадаги хавфларни қоплашдан бош тортяпти
11:34 / 30.09.2022