Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Шарлотсвиллдаги ҳодисалардан сўнг чақириқ билан чиқди
Фото: AFP
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Шарлотсвиллдаги ҳодисалардан сўнг ирқчилик, антисемитизм ва ксенофобиянинг бошқа кўринишларига қарши биргаликда курашиш лозимлигини маълум қилди.
«Ирқчилик, ксенофобия, антисемитизм ва исломофобия бизнинг жамиятни заҳарламоқда. Биз улар билан ҳар доим ва ҳар ерда курашишимиз керак», - дея ёзди у твиттердаги саҳифасида.
Ўтган дам олиш кунлари Шарлотсвиллда ультра ўнг фаоллар ва уларга қарши бўлганлар ўртасида шафқатсиз тўқнашувлар юз берди. Бу маҳаллий ҳукуматнинг Фуқаролик уруши пайтида жанубликлар армияси қўмондони Роберт Лига қўйилган ҳайкални бузиб ташлаш ҳақидаги қароридан сўнг юз берди.
Норозилик намойиши вақтида неонацизм мафкурасига содиқ бўлган кичик Алекс Филдс юқори тезликда фаоллар тўдасига келиб урилди, натижада бир аёл ҳалок бўлди, яна 19 киши жароҳат олди.
Мавзуга оид
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
08:43 / 12.01.2026
Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан куч ишлатилишини кескин қоралади
23:29 / 08.01.2026
АҚШ БМТ Яшил иқлим фондидан чиқди
14:14 / 08.01.2026