Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания суперкубоги учун «Барселона»га қарши ўтказилган жавоб учрашуви (2:0) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. У нафақат 4-дақиқадаёқ гол урган Марко Асенсионинг, балки барча шогирдларининг ўйинидан қониққанини маълум қилди.
«Бу ўйинда нафақат Асенсио, балки барча яхши ҳаракат қилди. Биз мавсумни яхши бошладик ҳамда иккита Суперкубокни қўлга киритдик. Баҳснинг биринчи бўлими томошабоп бўлди, биз жуда шиддатли ўйнадик ва тўп билан яхши ҳаракатландик. Иккинчи таймда рақиб бироз қийинчилик туғдирди, бироқ натижадан хурсандмиз.
«Барселона» билан рақобат? Бу Примерада яна бошланмоқда, бизни оғир мавсум кутиб турибди», - дея франциялик мутахассис сўзларини келтиради AS нашри.
Мавзуга оид
12:09 / 04.12.2025
«Реал» таъқибни давом эттирди, «Ливерпул» яна очко йўқотди. Кун ўйинлари
13:00 / 01.12.2025
«Реал» пешқадамликни бой берди, «Арсенал» ҳам очко йўқотди. Кун ўйинлари
12:24 / 27.11.2025
Мбаппеда покер, «Ливерпул»да йирик мағлубият. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:21 / 24.11.2025