Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
Фото: PTI
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида поезднинг темир йўл изларидан чиқиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди ва 50 дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда India Today нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ 10 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Ҳиндистон темир йўл вазири Суреш Прабху ҳалок бўлганлар оилаларига товон пуллари тўланишини айтган.
Times of India нашри маълумотларига кўра, рельслардан Пури-Харидвар-Калинга йўналиши бўйича ҳаракатланаётган тезкор поезднинг 6 вагони чиқиб кетган. Маълум қилинишича, фалокат мамлакат пойтахти Нью-Деҳлидан шимолга томон 100 км лар узоқликда Музаффарнахор округида юз берган. Воқеага нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
10:43 / 13.02.2026
Водий–Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026