Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube «Шошилинч янгиликлар» бўлимини ишга туширди
YouTube «Шошилинч янгиликлар» махсус бўлимини ишга туширди. Компания шу тариқа Google'да рўйхатдан ўтган аккаунтга эга кишилар учун плейлистларни созлашда давом этмоқда. Google бу саҳифага янгиликларни қандай саралаётгани (рейтингга кўрами ёки бошқа омилларга асосланибми) ҳозирча номаълум.
Аксарият фойдаланувчилар учун YouTube — бу қизиқ видеоларни тезда томоша қилиш мумкин бўлган ресурс. Шундай бўлса-да, ресурс улғайган сари медиага талпинмоқда, дейилади Techcrunch'да. Фойдаланувчилар видеолари эса эндиликда Facebook ва Twitter'да ҳам кенг тарқалмоқда.
Жорий йилнинг июнида YouTube сервиснинг рўйхатдан ўтган ойлик аудиторияси 1,5 миллиард кишини ташкил қилиши ҳақида маълум қилган.
«Шошилинч янгиликлар» бўлимининг ишга туширилиши Google'нинг турли йирик янгиликлар каналлари билан ҳамкорлик лойиҳаларини тузишга олиб келиши мумкин.
Манбага кўра, бундай ягона платформанинг яратилиши Google'нинг бошқа сервислардан устунлигини таъминлайди.
Мавзуга оид
10:29 / 30.09.2025
YouTube Трампнинг аккаунтини блоклагани учун миллионлаб пул тўлайди
00:12 / 29.09.2025
YouTube сервисларига сунъий интеллект жорий этилди
20:46 / 26.06.2025
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади
11:37 / 31.05.2025