13:50 / 21.08.2017
12343

Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси танлов эълон қилди

Фото: Uz24

Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторларига мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси инвестиция киритиш мажбурияти билан “ноль” харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сонли Қарори билан Республика миқёсида инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан “ноль” харид қиймати бўйича танлов асосида сотиладиган 243та давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтларидан (gkk.uz, gkktorg.uz) олишингиз мумкин.

Очиқ танлов савдоларига марҳамат!

Мурожаат учун телефонлар:

Давлат рақобат қўмитаси  -  259-21-38, 259-21-25

Top