Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда дайди итларнинг кўкариб кетишига сабаб бўлган завод ёпилди
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри маъмурияти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияни ёпиб қўйди. Бу ер саноат чиқиндилари ва ранг берувчи моддаларни маҳаллий дарёга ташлашда айбланмоқда. Ушбу ҳолат оқибатида 11 та маҳаллий ит кўкариб кетган, деб ёзмоқда The Guardian.
Ғалати рангдаги итлар гуруҳи биринчи маротаба 11 август куни пайқалганди. Жониворлар ҳимоячилари Касади дарёсига ташланаётган чиқиндилардан ташвишда, сабаби ушбу дарёда кўплаб ҳайвонлар сузиб юради.
Navi Mumbai Animal Protection Cell ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўлими раҳбари Арати Чауханнинг маълум қилишича, тахминан бешта шундай ит пайқалган.
Чаухан кўкариб кетган итларнинг суратини фейсбукда биринчилардан бўлиб эълон қилган.
Мавзуга оид
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026
Ҳиндистонда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича чақириқлар кучаймоқда
15:26 / 04.02.2026