Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
Ироқнинг Россиядаги элчиси Ҳайдар Ҳадийнинг маълум қилишича, унинг мамлакати ИШИД жангариларидан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилади. У бу ҳақда «Известия» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.
«Ироқда унча ҳам кўп террорчилар қолмади – уларнинг борадиган жойи йўқ, айниқса, Сурия билан чегарада, шунинг учун улар охиригача, ўлимга қадар курашишга мажбурлар. Умид қиламанки, яқин вақт ичида улар тор-мор этилади ва Ироқ ИШИДдан бутунлай озод қилинади», - деди у.
У бу қачон юз беради, деган саволга жавоб қайтарар экан, «бир-икки ойдан сўнг», деган. Унинг таъкидлашича, агарда жангарилар тинч аҳолидан жонли қалқон сифатида фойдаланмаганда, Ироқ қўшинлари шаҳарни анча олдинроқ қўлга киритиши мумкин эди.
«Ҳозирда террорчилар бўлган кичик «бошпаналар» ҳақида гап бормоқда ҳамда олға силжиш анча тезлик билан кетмоқда, шу билан бирга, ИШИД жангарилари тушкунликка тушиб қолган, шу сабабдан уларни йўқ қилиш анча осон кечади. Шуни айтишим мумкинки, бунга икки ойдан камроқ вақт кетади», - дея маълум қилди элчи.
Аввалроқ Ироқ бош вазири Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026