15:03 / 24.08.2017
9966

Электрон почтангизга АҚШга чипта келса, очманг! Вирус бўлиши мумкин

Киберфирибгарлар электрон спам-жўнатмани ишлаб чиқишди ва унга браузерлар ҳамда электрон почта иловаларидан паролларни ўғирлайдиган троян дастурини яширишди. Бу ҳақда ESET матбуот хизмати «Газета.Ru»га хабар берган

Электрон мактуб Delta Air Lines авиакомпаниясининг “вакили” номидан юборилган. Унда Вашингтонгача чипта харид қилингани, пули тўлангани ва ҳавола орқали юклаб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот бўлади. 

Ҳаволадан ўтилганидан сўнг, зарарли макросга эга Microsoft Office ҳужжати очилади. У ишга туширилганидан сўнг, компьютерни PSW.Fareit трояни билан зарарлашни бошлайди. У веб-браузерларда сақланган логин ва паролларни ўғирлаш учун мўлжалланган. 

Top