18:55 / 24.08.2017
19874

Фарғона вилоятида тажриба сифатида соя ўсимлиги етиштирилмоқда

Соя дунё мамлакатларидаги 100 миллионга яқин майдонга экиб келинади. Соя энг кўп экилган Краснодар ўлкасида бу ўсимликни такрорий экиш учун қуёш ҳарорати етишмайди. Ўзбекистонда эса бу ўсимликни йилига 2 маротаба экиш мумкин. У безарар ва тартибли тарзда ўсади. 

Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Ихтиёр смик” фермер хўжалиги фермери Мўътабархон Аҳмедованинг 90 гектар ери бўлиб, у пахта ва ғаллачилик билан бир қаторда кунгабоқар ҳам етиштиради. Бу йил у тажриба сифатида 5 гектар ерига 250 кг соя ўсимлигини экишга қарор қилди. Айни кунларда уларнинг бўйи 60 см'га етган бўлиб, ўсимликлар гуллаш ва мева тугиш арафасида. Фермернинг сўзларига кўра, соя сентябрнинг 15-санасигача пишиб етилади. Бу ҳақида Фарғона вилоятидан Аҳрор Зиё маълум қилди. 

Бугунги кундаги долзарб масалалар - тупроқ унумдорлигининг камайиб бориши, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, оқсилли маҳсулотларга бўлган талаблар энг муҳим экинлардан бирини танлаб экишни тақозо қилади. Ана шундай ўта муҳим ва фойдали экинлардан бири соя ўсимлиги ҳисобланади. 

Фермер Мўътабар опа соя ўсимлигини яхшироқ ўрганиш ва ўсимлик турлари билан танишиш мақсадида хозирда бор-йўғи 5 гектар майдонига тажриба сифатида уруғ қадади. Бу йил яхши ҳосил берса, келаси йилга 16 гектарга соя уруғларини экишни ният қилган.   

Top