Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда от аравага катта миқдордаги марихуана яширган шахс қўлга тушди

21 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Назарбек» блокпостида ички ишлар органлари ходимлари Ҳожиакбар Рихсиев бошқариб кетаётган от аравани тўхтатишди.
ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, аравада сотиш учун мўлжалланган 5,6 кг марихуана борлиги аниқланди ва олиб қўйилди.

Учтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаларида (катта миқдордаги наркотик моддаларни ноқонуний сотишга уриниш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
07:50 / 25.01.2025
5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
09:30 / 18.06.2024