Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламентидаги ҳукмрон коалиция бош вазирликка номзод кўрсатди
Фото: Daniiar / Wikipedia
Қирғизистон президенти девонининг раҳбари Сапар Исоқов парламентдаги коалицион кўпчиликдан бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Исоқов коалиция йиғилиши давомида Миллий банк раҳбари Тўлқинбек Абдигуловга бош вазир ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Темир Жумақодировга – куч блокига жавоб берувчи бош вазир ўринбосари, Давлат энергия компанияси раҳбари Дуйшенбек Зилалиевга – иқтисодий масалалар бўйича бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилди. Шунингдек, мамлакат президенти девонининг молиявий-иқтисодий таҳлил ва ривожланишни мониторинг қилиш бўйича раҳбар Артём Новиковга иқтисодиёт вазирлиги раҳбари лавозими таклиф этилган.
Унинг сўзларига кўра, ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев ва ИИВ раҳбари Улан Исроилов ўз лавозимини сақлаб қолади.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюриши хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
20:49 / 02.02.2026
Европарламентда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга нисбатан сиёсати танқид қилинди
13:10 / 02.02.2026
ЕИ Қирғизистонга қарши санкциялар режасини муҳокама қилмоқда
09:13 / 28.01.2026