Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги масжидга қилинган ҳужум қурбонлари сони 30 кишидан ошди
Фото:AP Photo/Massoud Hossaini
Афғонистон пойтахти Кобулда масжидга қилинган ҳужум оқибатида 30 дан қўпроқ одам ҳалок бўлди, 80га яқин одам жароҳатланди, деб хабар берди Tolo News телеканали расмий шахсларга иқтибос келтирган ҳолда.
Аввалроқ 20 киши ҳалок бўлгани ва 30 киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилинган.
Бир нечта жангарилар Кобулдаги имом Замон масжидига ҳужум уюштиришган. Гувоҳларнинг айтишича, жангарилар қўриқчиларни ўлдириб, бинога бостириб кирганлар. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган. ИИВ вакили Нажиб Дониш масжидга ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган. Унинг айтишича, жангарилардан бири масжид ёнида ўзини портлатган.
Кейинроқ телеканалнинг маълум қилишича, Кобулдаги масжид ёнида яна бир портлаш юз берган.
Хабар қилинганидек, ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026