09:23 / 25.08.2017
4496

«Краснодар» Европа лигасидан чиқиб кетди

Фото: krasnodar.ru

Россиянинг «Краснодар» футбол клуби Европа лигаси саралашининг плей-офф босқичи жавоб учрашувида «Црвена Звезда»га имкониятни бой берди. Белграддаги «Райко Митич — Црвена Звезда» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Баҳснинг 7-дақиқасида Неманья Миличнинг кучли зарбасидан сўнг Неманья Радоньич гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлим бошларида Гуэлор Канга ажойиб зарба билан тўпни узоқ бурчакка аниқ жойлади. Учрашувнинг 82-дақиқасида эса Андреас Гранквист белгиланган пенальтини аниқ амалга оширишнинг уддасидан чиқди.

«Краснодар» биринчи беллашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. «Црвена Звезда» меҳмонда кўпроқ гол ургани сабаб Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиқди, рус клуби эса мусобақани тарк этди.

Европа Лигаси, плей-офф раунди
Жавоб учрашувлари

Црвена Звезда Сербия – Краснодар Россия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 7 Радонич, 2:0 – 46 Канга, 2:1 – 82, Гранквист пенальти.
Црвена Звезда – Борян, Фримпонг, Родич (Гобелич, 51), Стойкович, Савич, Канга, Доналд, Срнич, Радонич (Пешич, 77), Боачи, Милич (Рачич, 70).
Краснодар – Синицын, Гранквист, Мартинович, Рамирес, Петров, Мамаев(Перейра, 59), Каборе (Жигулев, 46), Классон, Газинский, Вандерсон, Смолов(Иван, 65).
Огоҳлантиришлар: Радонич (8), Каборе (11), Доналд (40), Канга (47), Рамирес (52), Борян (83), Гранквист (90), Боачи (90), Савич (90), Стойкович (90).

Top