Жаҳон | 08:07 / 26.08.2017
8279
1 дақиқада ўқилади

Букингем саройи ёнида полициячиларга мачете билан ҳужум қилинди

Фото: Reuters

Лондонда Британия қироличаси қароргоҳи – Букингем саройи ёнида номаълум эркак икки полициячига мачете билан ҳужум қилди. Скотланд-Ярднинг маълум қилишича, зобитлар кичик жароҳатлар олишган.

Эркак қўлга олинган. Унга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилиш ва оғир тан жароҳатлари етказиш айби қўйилмоқда.

Бундан аввалроқ Брюссель марказида мачете билан қуролланган эркак ҳарбийларга ҳужум қилгани маълум қилинганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид