Жаҳон | 15:07 / 26.08.2017
4312
1 дақиқада ўқилади

Франция ТИВ ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари Ироққа келди

Фото: Reuters

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан ва мамлакат Мудофаа вазири Флоренс Парли Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрига етиб келишди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Кутилишича, вазирлар Ироқ етакчилари билан террорчилик ташкилотлари жангарилари билан кураш масаласини муҳокама этишади.

Шунингдек, томонлар вайронага айланган шаҳарларни тиклаш ва қочқинларга ёрдам кўрсатиш масалаларини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид