Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливан Сурия чегарасида ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди
Ливан армияси Сурия билан чегара ҳудудида ИШИД жангариларига қарши ҳарбий ҳаракатлар якунлангани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда армия баёнотига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.
Баёнотда айтилишича, ўт очилиши тўхтатилиши асирдаги жангариларни ливанлик аскарларга алмаштириш бўйича келишув муносабати билан кучга кирди.
Ливан армияси 19 август куни Сурия билан чегарадаги ҳудудларни ИШИД жангариларидан тозалаш учун кенг кўламли амалиётлар бошлаганди. Тоғли ҳудудлардаги Раас-Баалбек ва Ал-Каа туманларида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилганди. Ливан армияси Ҳизбуллоҳ ташкилоти аскарлари билан иттифоқчиликда жанг қилди.
Мавзуга оид
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:04 / 31.01.2026