Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти КХДР туфайли қуролли кучларга янги топшириқ берди
Фото: koreasowls.fr
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин мамлакат қуролли кучларига ҳужум стратегиясини ишлаб чиқиш вазифасини топширди. Бу КХДР Сеулга зарба берадиган бўлса, асқатиши керак, деб хабар бермоқда «Рёнхап» агентлиги.
«Мен қуролли кучлар тузилмасида ислоҳотларни хоҳламоқдаман. Бу уларнинг замонавий жанг талабларига жавоб бериши, агарда Шимолий Корея фитна ҳаракатини амалга оширадиган бўлса, тезлик билан ҳужум стратегиясига ўтишларида муҳим аҳамият касб этади», - дея маълум қилган сиёсатчи.
Унинг аниқлик киритишича, ушбу стратегия КХДР «чегарадан ўтса ёки пойтахт минтақасига зарба берса» қўлланилади.
Аввалроқ шимолий кореяликлар Жанубий Кореяга ракета синовлари ҳақида варақалар ташлашгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
19:33 / 28.01.2026