10:16 / 29.08.2017
11550

Видео: Дембеле тақдимот маросими вақтида ҳаяжонланди

Фото: Барселона матбуот хизмати

«Барселона» клубининг янги футболчиси Усмон Дембеле 28 август куни ўтказилган тақдимот маросими вақтида ноқулай вазиятга тушиб қолди.

Франциялик футболчи тўпни «жанклод» қилишни уддалай олмади.

Шунингдек, Дембеле тўпни икки марта оёғида ўйнатганидан сўнг, уни бошидан ўтказмоқчи ҳам бўлди. Аммо Усмон бу ишда ҳам муваффақиятсизликка учради.

Бу вақтда стадионда каталонияликларнинг 17 мингдан ортиқ мухлиси тўпланганди.

Усмон Дембеле Неймарга ўринбосар сифатида сотиб олинди. Унинг трансфери учун жамоа 105 миллион евро тўлади, яна 40 миллион евро бонуслар сифатида тўланиши мумкин.

Top