Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google миллионлаб смартфонларни тўлдирилган реаллик билан таъминлайди
Google компанияси вакиллари ARCore тўлдирилган реаллик платформасини тақдим этишди. У реал ҳаётда виртуал объектларнинг мавжудлиги ҳиссини беради. Бу ҳақида The Verge нашри хабар берди.
Янги платформани оддий Android-смартфонларда қўллаш мумкин. ARCore'дан фойдаланиш учун икки камера ёки махсус чуқурлик датчиклари талаб қилинмайди.
Тўлдирилган реалликда объектлар камерага олинган реал тасвирга қўшилади.
Google мазкур соҳада биринчи йил иш олиб бориши эмас. Tango дастури ҳақида уч йил аввал оммага маълум қилинган. Ушбу технология махсус қурилмаларни уч ўлчамли харитали чуқурлик камералари билан таъминлайди. Уларнинг асосида виртуал объектлар яратилади.
Мавзуга оид
18:18 / 08.12.2025
Google ва Apple ўзбекистонликларни ҳакерлар ҳужуми ҳақида огоҳлантирди
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025
ChatGPT одамларнинг маълумот излаш усулини ўзгартирди
12:21 / 12.11.2025