Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонни Қозоғистон билан боғловчи газ қувури участкаси ишга туширилди
Фото: Fotolia / Vitaliy Hrabar
Қирғизистон ва Россиянинг «Газпром» компанияси «Соқулуқ» газ тақсимлаш станциясининг «Бухоро газ тармоғи тумани - Тошкент - Бишкек - Олмаота» магистраль газ қувурини ишга туширди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берган.
«Бухоро газ тармоғи тумани — Тошкент—Бишкек—Олмаота» Қирғизистон Республикасининг 2030 йилгача газ таъминоти ва газлаштириш умумий схемаси бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилган биринчи лойиҳадир.
Газ қувури Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидан «Соқулуқ» станциясига қадар бўлган ҳудудда ётқизилди. Участканинг ишга туширилиши туфайли Қирғизистон ҳудудидаги газ қувурининг ўтказиш имконияти қарийб икки маротабага ошади.
«Соқулуқ» янги газ тақсимлаш станциясининг қурилиши табиий газни ҳам саноат корхоналари, ҳам Чуй вилояти истеъмолчиларига юқори даражада етказиб беришни таъминлайди. Унинг режали қуввати суткасига 240 минг м3 газни ташкил қилади.
Мавзуга оид
10:44
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
14:22 / 17.12.2025
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
23:01 / 15.12.2025