Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқоричирчиқда маҳалла раиси пора олаётган вақтда ушланди
Жорий йилнинг 30 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юқоричирчиқ тумани “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғ.Х. фуқаро Д.К.дан 500 минг сўм миқдорида пора олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар бермоқда.
Муқаддам Д.К. прокуратура органларига ариза билан мурожаат қилиб, қонуний ажрашиш учун фуқаролик судига тақдим этиши керак бўлган айрим ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига “Истиқбол” маҳалласи раиси Ғ.Х. ундан пора талаб қилаётганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Юқоричирчиқ тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 03.03.2026
Тошкент шаҳрида ИИББнинг икки тезкор ходими қўлга олинди
12:22 / 03.03.2026
ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
14:42 / 25.02.2026