11:48 / 04.09.2017
8744

Хитой ҳукумати АҚШ қаршилигини енгиб ўтиш учун янги банкни молиялаштирмоқчи

Фото: Reuters

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин душанба куни BRICS'га аъзо давлатлар ўртасида илмий-техникавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилажак Янги Тараққиёт банкига 4 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилди.

Умумий ҳисобда Хитойнинг BRICS'​га киритаётган 80 миллион АҚШ доллари сармояси жорий йилнинг май ойида эълон қилинган «Бир макон – бир йўл» ташаббусига тикилган 123 миллиард АҚШ доллари олдида ҳеч нарса эмас.

Янгилик айнан Хитойнинг мегалойиҳаси ва унинг етакчилигидаги Осиё Инфратузилмасини сармоялаштириш банкини молиявий қўллаб-қувватлаш арафасида пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь кунги BRICS'​га аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлат раҳбарлари учрашувида Хитой АҚШнинг иқтисодий протекционизм сиёсатига қарши туриши кутилмоқда.

Top