Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Андижон-Ўш «Дўстлик» чегара пункти очилиши кутилмоқда
Фото: davletovuz
Бугун, 6 сентябрь кунининг иккинчи ярмида Андижон ва Ўш вилоятлари ўртасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон «Дўстлик» чегара-ўтказув пунктининг тантанали равишда очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси Дониёр Сидиқов маълумотига таянган ҳолда қирғиз маҳаллий нашлари хабар тарқатди.
Хабарларда айтилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари кеча «Ала-Арча» қароргоҳида бир қатор ҳужжатлар билан бирга чегара масаласига доир муҳим келишувга имзо қўйган. Сўнгги йилларда мазкур чегара пунктидан ўтиш икки томон фуқароларига турли қийинчиликларни пайдо қилган, эндиликди ана шулардан бири, иккинчи томондан юборилган телеграммани кўрсатиш тартиби бекор қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиëев давлат ташрифи билан Бишкекка ташриф буюрди. Бу Ўзбекистон президентининг кейинги 17 йилда қўшни Қирғизистонга давлатига биринчи расмий ташрифи бўлди. Унда муҳим келишувлардан бири, Қамбар Ота ГЭС иншоотини биргаликда барпо этиш масаласи ижобий ҳал бўлди.
Мавзуга оид
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
10:11 / 13.02.2026
Андижонда тадбиркорни қотил ёллаб ўлдирмоқчи бўлган шахслар ушланди – ДХХ
22:24 / 12.02.2026