12:17 / 06.09.2017
41093

Генич: «Ўзбекистон учун хафаман, аммо улар ғалабага ҳақли эмасди»

Фото: twitter.com / Константин Генич

«Матч ТВ» телеканали шарҳловчиси, Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувини «Бунёдкор» стадионида шарҳлаб борган Константин Генич ўйиндан кейин фикрини билдириб ўтди.

«Ўзбекистон учун хафаман, аммо ўйин бўйича улар ғалабага ҳақли эмасди. Суриянинг қўшимча дақиқаларда гол уриши, албатта, ҳақиқий драма», дея ёзган Константин Генич ўз твиттерида.

Россиялик шарҳловчи твиттерида Ўзбекистонга келаётгани ҳақида ҳам хабар қолдирганди.

«Ўзбекистонни ЖЧ-2018га олиб чиқиш учун Тошкентга учяпман», дея ёзганди ўшанда у.

Top