Жамият | 08:06 / 06.09.2017
4641
1 дақиқада ўқилади

Гондураснинг собиқ президенти ўғли кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Гондураснинг собиқ президенти ўғли Порфирио Лобо Фабио гиёҳвандфурушлик учун 24 йиллик қамоқ жазога маҳкум қилинди.  Судда у ўз айбини тан олган.

“РИА Новости” ахборот агентлигининг маълум қилишича, у Ҳаитида 2015 йил май ойида махсус хизматлар томондан ушланиб, сўнгра Нью-Йоркка етказилган.

Аввалроқ Лобонинг мексикалик наркобарон Хоакин Гусман Лоэра билан алоқаси бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. Тахмин қилинишича, айнан Лобо Колумбиядан Гондурасга кокаин етказиб берилишида воситачилик қилган. У ердан гиёҳванд модда Мексикага ва сўнгра АҚШга етказилган.

Мавзуга оид