10:29 / 06.09.2017
17578

Ислом Каримовга бағишланган почта маркалари туркуми чиқарилди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш» чора-тадбирлари режасини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг меросига бағишланган махсус почта маркалари (9та маркадан иборат) кичик варақ кўринишида тайёрланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» хабар берган.

Почта маркаларида Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлиги остида мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ва воқеалар мужассамлашган.

Почта маркалари туркумининг чиқарилиши «Оқ сарой» олдидаги Ислом Каримовга бағишланган ёдгорлик мажмуасининг ва ҳайкалининг очилиши вақтига тўғри келтирилган.

Фото: Ўзбекистон почтаси

«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган почта маркалари туркуми муомалага киритилди. Кичик варақ учун 4 хил рангдаги совғабоп буклет тайёрланган (кляссер).

Фото: Ўзбекистон почтаси

Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган.Почта маркаларининг перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Кичик варақнинг ўлчами 165х145мм. Почта маркаларининг ўлчами 42х30 мм. 

Top