Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзан Қодиров унинг Мьянма ҳақидаги сўзлари бузиб талқин қилинганини айтди
Фото: Саид Царнаев/РИА «Новости»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров телеграм-каналида унинг охирги кунларда Мьянмада юз бераётган вазият ҳақидаги сўзлари бузиб талқин қилинганини айтди..
“Менинг нутқимни бузиб ва ёлғон аралаштириб талқин қилишибди. Бу фикримча, атайлаб қилинган. Сўнгра бу ёлғон сабабли баъзи журналистлар навбатдаги фитна назариясини қура бошлашди”, деб ёзган Қодиров.
Қодиров Россия “ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда таҳқирланганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган чораларга қаршилик қилмаслигига” мутлақ ишончи комиллигини айтган.
“Дунёда дини, миллати, фуқаролиги ва турар жойидан қатъий назар, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялашда Россиядан манфаатдорроқ бошқа давлат йўқ”, деб айтган Қодиров.
Унинг таъкидлашича, у Россия президенти Владимир Путиннинг “садоқатли аскари”, Россия эса “дунёдаги энг адолатли давлат” ҳисобланади.
4 сентябрда ҳам Қодиров унинг сўзлари нотўғри талқин қилинганини ёзган. У шунингдек Мьянмадаги зўравонликларни қоралагани учун Путинга миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид
19:43 / 04.01.2026
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
16:35 / 23.10.2025
Грознийда ғалати тадбир: Даудов Қодировнинг ўрнини эгаллайдими?
08:26 / 01.07.2025
Чеченистонда 17 ёшли Адам Қодировнинг тўйи нишонланди. Айнан у отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилади
20:04 / 08.05.2025