Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида 6 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаковни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Шавкат Мирзиёев Сапар Исаковни Қирғизистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади.
Ўз навбатида Сапар Исаков Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи юксак аҳамиятга эгалигини таъкидлади ва мазкур ташриф давлатлар ўзаро манфаатли ҳамкорлигида янги босқични бошлаб берганини қайд этди.
Учрашувда ташриф якунлари бўйича эришилган келишувлар, имзоланган ҳужжатлар икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026