Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика Шимолий Корея элчисини персона нон грата деб эълон қилди
Мексика ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея элчиси Ким Хён Кини персона нон грата деб эълон қилди ва унга мамлакатни 72 соат ичида тарк этишни буюрди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Мексика ташқи ишлар вазирлигининг бундай қарорига Шимолий Кореянинг яқиндаги ядровий синовлари сабаб бўлган. Вазирлик баёнотида бу чора Шимолий Кореянинг халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузувчи ҳамда Осиё ва бутун дунё учун хавф солувчи ядровий синовларини мутлақ қабул қилмасликни намоён қилиш деб айтилган.
Март ойида Малайзия Шимолий Корея элчиси Кан Чхолни персона нон грата деб эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:51 / 13.02.2026
Техас осмонидаги можаро: Мексика картелларининг дроними ёки Пентагоннинг янги қуроли?
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
09:58 / 28.01.2026
Мексика чегарасида тўқнашув: одам контрабандасида гумонланувчи яраланди
23:09 / 23.01.2026