«Нархоз»ни танқид қилган депутат Термиз давлат университетига ректор бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университетига ректор этиб тайинланди. Бу маълумот Kun.uz нинг бир неча манбалари томонидан тасдиқланган.
У бу лавозимда Мамат Эшқулович Ҳайдаров ўрнини эгаллаган.
Ўз вақтида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёдаги ишончли вакили бўлган Абдуқодир Тошқулов Facebook’даги саҳифасида уюштирилган онлайн мулоқот давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) кириш тест имтиҳонларида қайд этилган шубҳали «тасодифлар»га муносабат билдириб ўтганди.
Депутат «Нархоз»даги аҳвол бундан аввал ҳам шундай бўлгани, тест имтиҳонлари ислоҳ қилиниши ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
16:34 / 01.11.2023
Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университетига ректор бўлди
17:05 / 31.10.2023
Абдуқодир Тошқулов ҳам президент администрациясидан кетди
16:50 / 30.09.2023
Ўзбекистон-Россия минтақалараро ректорлар конференцияси ТерДУда таълим сифатини оширишга хизмат қилади
18:55 / 26.09.2023