13:13 / 10.09.2017
24407

"Ирма" довули Кубага етди

Фото: AP

"Ирма" довули Кубага етди. У Ҳаванадан 200 километр масофадан ўтди, бироқ пойтахтда кучли шамол бўлиб, сел қуйди, бунинг натижасида бир неча туманни сув босди. 

Ҳавана аэропорти ёпилди, рейслар бекор қилинди. Қатор ҳудудларда электр таъминоти ва телефон алоқасида узилишлар қайд этилмоқда. 

Ҳаммадан кўп Камагуэй ва Сьего-де-Авила провинциялари жабр кўрган, бу ерда довул дарахтлар ва уйлар томини қулатган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар йўқ.

Довул таҳдиди Флорида ҳукуматини энг янги тарихдаги энг йирик аҳоли эвакуацияси операциясини амалга оширишга мажбур қилди: Флориданинг 72 мингдан зиёд аҳолиси 390 вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган. Умумий ҳисобда 6,3 миллион киши эвакуация қилиниши режалаштирилган. 

Top