Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари 7 ярим йилга қамалди
Фото: Time.kz
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Нортой Дутбаев 7 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди. У давлат сирини ошкор этишда айбланган, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Суд ҳукмига кўра, Дутбаев Қозоғистон Республикаси ЖКнинг 172-моддасига мувофиқ давлат сирларини ошкор этиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда (ҚР ЖКнинг 451-моддаси) айбдор деб топилди, ҳамда унга 7 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. У давлат хизматида лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилинди», - дейилади хабарда.
Қозоғистонда 2016 йилда Миллий хавфсизлик қўмитаси бир қатор юқори мансабли амалдорларга нисбатан судга қадар терговни бошлаганди.
Генерал-лейтенант Нортой Дутбаев Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари лавозимини 2001 йилнинг декабридан 2006 йилнинг февралига қадар эгаллаган.
Мавзуга оид
12:10 / 16.10.2025
Самарқандда МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда
12:12 / 15.10.2025
Самарқандда МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари йиғилади
09:15 / 09.10.2025
АЭС блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди
17:44 / 02.10.2025