17:00 / 11.09.2017
30250

Миллиардер "Ирма" довули унинг уйларини нимага айлантирганини кўрсатди (суратлар)

Фото: Instagram/RichardBranson

Virgin Group корпорациясининг 67 ёшли асосчиси Ричард Брэнсон Виргин оролларидаги Неккер хусусий оролида жойлашган уйининг "Ирма" довули келиши натижасида қай аҳволга тушганини намойиш этди. 

Миллиардер бу ҳақида видеоролик олиб, уни ўзининг Instagram'ига жойлади. Кадрларда қандай қилиб довул Брэнсоннинг уйидаги ҳамма нарсани тўзғитиб ташлаганини кўриш мумкин. 

Табиий офат вақтида ишбилармон ўз оиласи билан оролда бўлган. Довул келганда улар подвалга яширинишган.

Ўзининг уйлари вайрон бўлган бўлишига қарамай, миллиардер биринчи навбатда таббий офатдан кўпроқ жабрланган ва бошпанасиз қолганларга ёрдам беришга қарор қилди. Брэнсон Virgin корпорацияси сайтида пайдо бўлган махсус саҳифада "Ирма"дан зарар кўрганларга маблағ йиғишни ташкил қилди. 

"Оролдаги бинолар ва ўсимликларнинг катта қисми вайрон бўлган ёки кучли зарар кўрган. Бироқ ҳозир гап Неккер ҳақида эмас - гап Виргин оролларида бошпанасиз ва яшаш учун пул воситасисиз қолган ўн минглаб кишилар ҳақида бормоқда".
Ричард Брэнсон

Брэнсон 30 гектарли оролни 34 меҳмонга мўлжалланган ҳашаматли курортга айлантирганди. Бу ерда бир кун меҳмон бўлиш 1946 доллар этиб белгиланган. 

 

A post shared by Richard Branson (@richardbranson) on

Фото: Imgur
Фото: Imgur
Фото: Imgur
Фото: Imgur
Top