Жаҳон | 13:20 / 13.09.2017
6812
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Марказий Осиё билан муносабатлари стратегиясини янгилайди

Фото: mfa.kz

Европа Иттифоқи (ЕИ) Марказий Осиё билан муносабатлари стратегиясини янгилаш устида ишлайди. ЕИнинг минтақа бўйича махсус вакили Питер Буриан шундай баёнот бермоқда. 

Қозоғистон ТИВ хабарида айтилишича, 12 сентябрь куни Брюсселда "Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича 10 йиллик стратегияси: олға қадам" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Питер Буриан, Германия ТИВ давлат котиби Маркус Эдерер, Европа комиссияси, ЕХҲТ, ЕИ ва МО мамлакатлари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этган. 

Вазирликнинг ёзишича, "ЕИ Марказий Осиё билан терроризмга қарши кураш, ноқонуний миграция ва контрабандага қарши ҳаракат, шунингдек, транспорт, савдо ва энергетика бўйича ўзаро алоқани мустаҳкамлаш ниятида".

"ЕИнинг МО учун стратегияси узоқ муддатли ҳамкорлик пойдеворини қўйди ва ЕИнинг Марказий Осиёнинг беш давлати билан муносабатларни сезиларли яхшилашга имкон берди.  ЕИ стратегияни амалга ошириш даврида етарли тажриба тўплади ва кўплаб муҳим соҳаларда сезиларли олға силжишга эришди. Эндиликда, биз мавжуд тажриба асосида ҳужжатни янгилаш устида ишлаймиз", – дея Буриан сўзларидан иқтибос келтиради вазирлик матбуот хизмати.

Мавзуга оид