Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар суяк тўқимасини етиштиришни уддалашди
Фото: Shutterstock
Олимлар илк маротаба лаборатория шароитида суяк тўқимасини етиштиришди. Эндиликда, шифокорлар жиддий жароҳатлар туфайли суякли аъзоларидан айрилиши мумкин бўлганларга ёрдам бера олади. Олимлар ўз тадқиқотлари ҳақида Nature Biomedical Engineering журналида эълон қилишди.
Шотландия ва Ирландия олимларидан иборат жамоа нанотебранишларни ҳосил қилиб, мезенхимал ҳужайраларининг коллагенли гелидан ўтказади. Бу ҳужайралар остеосоҳада суяк тўқимасига сингади. Яъни, тадқиқотчиларнинг иборасига кўра, «суяк шпатлевкаси» вазифасини бажаради. У суяклар синиши ва суяк тўқимаси парчаланиши билан боғлиқ касалликларни даволашда қўлланилади.
Олимлар натижани қўлга киритишда физикларнинг гравитация тўлқинларини ўрганишдаги техникасидан фойдаланишган. Тадқиқотчилар махсус камералар орқали 20 нанометр бўлган тебранишларни ўтказишган. Бундай оралиқли тебранишлар ҳужайралардан суяк тўқимаси ҳосил қилишга ёрдам беради. Коллагенли гель эса уларнинг уч ҳадли тузилмага айланишига ёрдам беради.
Маълумки, коллаген — инсон бириктирувчи тўқималарининг асосий таркибий қисми бўлса, гель бемор тўқималарига биологик мос тушадиган воситадир.
Ушбу услуб 2020 йили инсонда синаб кўрилади. Олимлар «шпатлевка» ёрдамида бемор қўлини тиклашга уриниб кўришади.
Мавзуга оид
11:04 / 23.12.2025
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
22:09 / 13.12.2025
Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёлларнинг 27 фоизи бундай ҳолатларга аёлларнинг ўзлари айбдор бўлишларини таъкидлаган - тадқиқот
11:30 / 10.12.2025
Янгиланган прогноз: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши мумкин
18:30 / 30.11.2025