Спорт | 14:19 / 13.09.2017
16558
1 дақиқада ўқилади

Трансфер бозорида яна бир топ-футболчи эркин агентга айланади

Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил мавсум охирида жамоани тарк этишга қарор қилди. У жамоадан эркин агент сифатида кетади, деб ёзмоқда Sport Bild.

Нашр маълумотларига кўра, ўйинчи ҳафтасига 280 минг евро маош таклиф қилинган шартномани имзоламаган. 

Ўзил 2013 йили Лондон клубига «Реал»дан ўтган эди. Ўйинчи жорий мавсумда АПЛда 4 та ўйинда майдонга тушди.

Мавзуга оид