Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда фуқаро ярим килограмм кўкнори билан ушланди
Оҳангарон туманида ўтказилган “Қорадори-2017” тезкор тадбири давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1979 йилда туғилган Р.Г.нинг уйи гумонланиб текширилганда, ётоқхонасидан 575,9 грамм «кўкнори» гиёҳванд моддаси олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
16:45 / 21.11.2025
Оҳангаронда боғча мудираси ММТБ раҳбари билан нега жанжаллашди?
18:16 / 04.11.2025
Тошкент вилоятида Central Asia Smart City шаҳарчаси қурилади
22:28 / 03.09.2025
Янги Ангрен ИЭС атроф-муҳитни ифлослантираётгани аниқланди
22:37 / 08.08.2025