Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018 ўйинлари учун чипталар сотилиши бошланди
Фото: championat.com
2018 йил ёзида Россия яшил майдонларида ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати учрашувлари учун чипталар сотувининг биринчи босқичи бошланди.
12 октябрга қадар мухлислар чипта сотиб олиш учун сўровларни йўллаши мумкин бўлади. Агар сўровлар ҳажми ўринлар ҳажмидан ошиб кетса, чипта эгалари қуръа ташлаш орқали аниқланади.
Сотувнинг биринчи босқичи иккинчи даври эса 16-28 ноябрь кунлари мобайнида бўлиб ўтади. Бу босқичда кассаларда харидорларга хизмат кўрсатилади.
ЖЧ-2018 учун 1 декабрь куни қуръа ташланади, шундан сўнг сотувнинг иккинчи босқичига старт берилади. Бу босқичда ҳам қуръа ташлаш орқали аниқлаш услубини қўллаш назарда тутилган.
Учинчи босқич 18 апрелда бошланади, бу босқичда чипталарни навбатга туриб харид қилиш мумкин бўлади.
Бундан аввалроқ Россиядаги ЖЧ-2018 финали учун энг қиммат чипта нархи маълум бўлганди. Унга кўра, финал ўйин учун махсус бир неча кишилик жойлар чипта нархи 564 минг долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:43 / 19.12.2025
Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди
18:50 / 12.12.2025
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг қиммат нархи туфайли «улкан хиёнат»да айбланди
23:23 / 11.12.2025
ЖЧ-2026 чипталари учун аризалар қабули бошланди
21:41 / 28.11.2025